АҚШ 100 миллион дозадаги коронавирус вакцинасига $2 млрд. ажратди

АҚШ 100 миллион дозадаги коронавирус вакцинасига $2 млрд. ажратди

Фото: Usnews

Агар вакцинаси етарли даражада хавфсиз ва самарали бўлса, АҚШ ҳукумати Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқилган келажакдаги коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш ва ташиш учун 1,95 миллиард доллар тўлайди

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, америкаликлар вакцинани муваффақиятли синовлар ва лицензияни олгандан сўнг бепул олишади. Pfizer препаратни давлат томонидан белгиланган жойларда етказиб беради. Таъкидланишича, компания билан келишувга биноан АҚШ яна 500 миллион дозани сотиб олиши мумкин.

Германия BioNTech биотехнология компанияси ва Pfizer фарматсевтика компанияси коронавирусга қарши экспериментал вакцинанинг қўшимча синовларининг муваффақиятли натижаларини эълон қилди.

АҚШ вакциналарини сотиб олиш ҳақидаги хабар туфайли Pfizer акциялари 4% дан кўпроқ ва BioNTech эса 6% га қимматлади. Бунгача Буюк Британия 30 миллион дозада BioNTech/ Pfizer экспериментал вакцинасини олишга келишув эълон қилган эди.