Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ собиқ Мудофаа вазири ўринбосари сунъий онг ядровий урушни қўзғатиши мумкинлигини айтмоқда
2.09.2019 14:21,  
60

АҚШ собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уоркнинг фикрича ҳарбийлар ядровий зарба бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда сунъий интеллект тизимидан фойдаланиши жиддий хавф туғдиради. Бу ҳақда Breaking Defense нашри хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, сунъий ақл тизими ядровий қуролни бошқарида иштирок этиши керак эмас, чунки улар маълум параметр ва кўрсаткичларга асосан ишга туширилади.

Баъзи ҳолатларда сунъий интеллект хавфли бўлмаган омилларни таҳдид сифатида қабул қилиши мумкин ва бу “хавотирли истиқбол” дир.

Хусусан, Россиянинг “Периметр” тизими мисол тариқасида келтирилади. Бу тизим сейсмик фаолликни ядровий портлаш сифатида қабул қилиши мумкин, шундан сўнг у қўшинлар бош штабига сўров юборади ва агар жавоб келмаса, қитъалараро баллистик ракеталарни ишга тушириш ҳақида буйруқ бериши мумкин.

Бундан ташқари, ҳарбий мақсадларда сунъий ақлдан фойдаланиш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Хусусан, разведка маълумотларини таҳлил қилиш, шунингдек, эрта огоҳлантириш тизимларида қўллаш соҳаларда хавфли бўлиши мумкин.

“Тасаввур қилинг-а, Хитой қўшинларининг қўмондонлик марказидаги сунъий интеллект тизими тезкор маълумотларни таҳлил қилиб, АҚШ Хитойга зарба беришга тайёрланаётгани маълум қилиб, огоҳлантирувчи зарба беришни тавсия қилади”, - дейди Уорк.

Шунга қарамай, сунъий интеллект ҳарбий кучлар учун фойдали бўлиши мумкин, аммо ундан фойдаланиш чекланган бўлиши керак ва ядровий қуролга нисбатан қўлланилмаслиги шарт, чунки бу “катта фожиа” га олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди ақшлик мутахассис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан