1933 йилда бунёд этилган серҳашам уй Эндрю Жерролд Перенчио исмли миллиардерга тегишли бўлган.
Уй француз неоклассикаси услубида қурилган. Майдони 2,3 минг кв. метрга тенг.
Яшаш жойидан ташқари ҳовлида меҳмонлар учун коттеж, теннис корти, 40та машина учун усти ёпиқ автотураргоҳ ва чўмилиш ҳавзаси бор.
Дарвоқе, уй баҳоси 350 млн доллар.