АҚШда коронавирус вакцинаси учун 14 та вариант танланди

АҚШда коронавирус вакцинаси учун 14 та вариант танланди

Америкалик мутахассислар коронавирус вакцинаси бўлиши мумкин бўлган 14 та понциал вариантни танлади. Бу ҳақда президент Доналд Трампнинг баёнотига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

“Расмий экспертлар бутун дунё бўйлаб мумкин бўлган вакциналарнинг 100 га яқин вариантини баҳолашда ҳамкорлик қилишди. Уларнинг фикрига кўра, энг истиқболли 14тасини танланди. Ва улар ушбу рўйхатни қисқартириш устида ишламоқда", - деди президент.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ вакцинани йил охирига ёки ундан олдин яратишга умид қилмоқда. Улар АҚШда ишлаб чиқарилади.

Мавзуга доир: Коронавирус вакцинаси бепул тарқатилиши мумкин — Трамп