АҚШда Moderna вакцинаси хавфсиз ва самарали деб топилди

АҚШда Moderna вакцинаси хавфсиз ва самарали деб топилди

Вакцина самарадорлиги ёши 65дан юқори бўлганлардан иборат гуруҳда 86,4 ва 18дан 65 ёшгача бўлганлар гуруҳида 95,6 фоизга тенг бўлган.

АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси (FDA) Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини хавфсиз ва самарали деб топди. Бу ҳақда бошқарма ҳисоботига таяниб Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

 Унда айтилишича, вакцина самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил этади.  

 Ҳисоботга кўра, вакцина турли ирқий ва этник гуруҳлар орасида бирдек самарали бўлган. Бунда, вакцина самарадорлиги ёши 65дан юқори бўлганлардан иборат гуруҳда 86,4 ва 18дан 65 ёшгача бўлганлар гуруҳида 95,6 фоизга тенг бўлган.

 Ҳисобот АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли экспертлар гуруҳи йиғилиши арафасида эълон қилинди. Йиғилишда мутахассислар вакцинадан оммавий фойдаланиш учун уни тавсия қилиш ёки қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилишади.

Moderna 1 декабрда ўзи ишлаб чиққан вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсатнома олиш бўйича ариза топширганини маълум қилганди. 

 FDA аввалроқ Pfizer ва BioNTech вакцинасидан фойдаланишга рухсат берганди.