Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ва DFC бош ижрочи директори Ўзбекистонга келади 
29.06.2020 15:42,  
54

2020 йилнинг 29 июнь – 1 июль кунлари АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Бойлер Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликларида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Бўлажак учрашувлар давомида Афғонистондаги тинчлик музокаралари жараёнини қўллаб-қувватлаш масалалари, DFC маблағларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, АҚШ делегацияси 30 июнь куни видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан