Арманистон Қорабоғда 90 минг киши қочқин бўлганини билдирди

Арманистон Қорабоғда 90 минг киши қочқин бўлганини билдирди

Озарбайжон томонидан ўққа тутилган Тоғли Қорабоғ пойтахти Хонканди шаҳри. Фото: Dmitri Lovetsky / AP

Арманистон ташқи ишлар вазири Зоҳраб Мнацаканян Қорабоғда 90 минг киши қочқинга айланганини даъво қилмоқда. Унга кўра, кўпчилик ўз уйларидан айрилди, 8 минг инфратузилма объектларини вайрон қилди.

“Тоғли Қорабоғнинг шаҳарлари ва қишлоқлари доимий равишда ўққа тутилмоқда - қуруқлик, ҳаво бомбардимони. Тахминан 90 минг киши қочоққа айланди”, - деди жаноб Мнацаканян Вашингтондаги нутқи пайтида. У Бокунинг фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутишда айблашини "умуман аҳамиятсиз" деб ҳисоблайди.

Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тўқнашувлар 27 сентябрда бошланди. Томонлар сулҳ тўғрисида икки марта келишиб олдилар ва кейинчалик уни буздилар. 23 октябр куни Вашингтонда Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари учрашди. Ереван музокараларни самарали деб атади.