Арманистонда карантин 2021 йилнинг 11 январигача узайтирилди

Арманистонда карантин 2021 йилнинг 11 январигача узайтирилди

Фото: facebook.com/armgovernment

Арманистон ҳукумати мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган карантин муддатини 2021 йилнинг 11 январигача узайтиришга қарор қилди. Жорий муддат 11 сентябр куни якунига етган эди. 

Қарор жума куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилинди ва расмий нашрдан сўнг дарҳол кучга кирди.

"2021 йил 11 январгача бутун Арманистонда карантин жорий этилади", дейилади ҳукумат баёнотида.

Ҳукумат карантин дастурини ҳам тасдиқлади.

Шу вақтга қадар Арманистонда 45503 коронавирус инфекцияси аниқланган, 909 киши вафот этди.

 

Мавзуга доир: Грузия коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди