Барселона 8 та гол ўтказиб, чемпионлик курашидан чиқиб кетди (видео)

Барселона 8 та гол ўтказиб, чемпионлик курашидан чиқиб кетди (видео)

Фото: EPA-EFE/Manu Fernandez/POOL

Германиянинг "Бавария" клуби Чемпионлар лигаси чорак финалида Испаниянинг "Барселона" клубини мағлуб этди. Учрашув 8: 2 ҳисобида якунланди.

Бавария сафида голларга Томас Мюллер (4 ва 31-дақиқалар), Иван Перишич (22), Серж Гнабри (28), Йозуа Киммих (63), Роберт Левандовски (82) ва Филиппе Коутиньо (85, 89) муаллифлик қилди. Барcелонадан жавоб тўпини Луис Суарес (57) киритди ва учрашувнинг эттинчи дақиқасида мюнхенликлар ҳимоячиси Давид Алаба тўпни ўз дарвозасига йўллади. "Барселона" тарихда биринчи марта Европадаги йирик мусобақада саккизта голни ўтказиб юборди, бундан олдинги энг ёмон натижа 1962 йилда Испаниянинг "Валенсия" клубига 2:6 ҳисобида ютқазган ва клуб ўз тарихида олтинчи марта саккиз ёки ундан ортиқ голлар ўтказиб юборди. 

"Барселона" 1946 йилдан бери биринчи марта битта ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди, ўшанда клуб Испания кубогида "Севиля" га 0-8 ҳисобида ютқазган эди. "Бавария" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида саккизта гол урган биринчи жамоага айланди. 

Мюллер Чемпионлар лигасидаги 113-ўйинини ўтказди ва немис футболчилари орасида ушбу тоифадаги пешқадамга айланди. Испания жамоасининг ўртача ёши 29 йил 329 кунни ташкил этди ва клуб тарихдаги Чемпионлар Лигасидаги энг кекса таркибни майдонга олиб чиқди. Мюллер турнирда "Барселона" га қарши ўйинларда бешта гол урди, немис бу кўрсаткич бўйича украиналик Андрий Шевченко билан пешқадамликни бўлишмоқда. Левандовски "Бавария" тарихида биринчи бор УЕФА саккиз ўйинида гол киритган биринчи ўйинчи бўлди.

Жамоалар Чемпионлар Лигасидаги тўққизинчи учрашувни ўтказдилар, Германия клуби олтинчи марта ғалабани нишонлади, икки марта "Барселона" ни ютган, яна бир ўйин дуранг билан якунланган. Клублар иккинчи марта турнирнинг чорак финалида учрашишди, 2008/09 йилги мавсумда "Барселона" Мюнхен клубини 5: 1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олган эди. Сўнгги бор клублар 2014/15 йилги мавсумда бир-бири билан ўйнашган, ўшанда икки ўйин натижасига кўра Чемпионлар Лигасининг 1/2 финалида "Барселона" 5: 3 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ярим финалда "Бавария" Англиянинг "Манчестер Сити" ва Франциянинг "Лион" жамоалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши баҳс олиб боради. Қолган ярим финал баҳсида Франциянинг "Пари Сен-Жермен" ва Германиянинг "Лейпциг" жамоалари ўйнайди. "Бавария" бу турнирнинг беш карра ғолиблари, клуб охирги марта 2013 йилда финалда ўйнаган. "Барселона" ҳам турнирда беш марта ғалаба қозонган, ўтган йили жамоа ярим финалга чиққан эди. 1956 йилдан бери биринчи марта Чемпионлар Лигаси ярим финалида битта мамлакатдан учта бош мураббий ишлайди: германиялик Ханс-Дитер Флик ("Бавария"), Томас Тухель (ПСЖ) и Юлиан Нагельсман ("Лейпциг"). 2006 йилдан бери биринчи марта Лионел Месси ёки Криштиану Роналду турнирнинг яримфинал ўйинларида иштирок этмайдилар.

Март ойида Чемпионлар Лигаси коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилди. Чорак финалдан бошлаб, Лиссабонда турнирнинг барча ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади, қарама-қаршилик битта учрашувдан иборат. Турнирнинг финал ўйини 23 август куни бўлиб ўтади.