Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фақат бир нафар сенатор «Путин конституцияси»га қарши овоз берди
12.03.2020 15:35,  
496

Россия Федерал Кенгаши конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

160 киши ёқлаб овоз берди, уч сенатор бетараф қолди. Федерал Кенгашнинг бир аъзоси қарши овоз берди.

Сенатор Людмила Нарусова ушбу ўзгартиришларнинг кумулятив тасдиқланишига қарши чиқди: "Баъзи тузатишларни қўллаб-қувватлайдиган ва бошқаларга салбий муносабатда бўлган одамлар ўз нуқтаи назарларини билдириш ҳуқуқига эга бўлишлари керак. Аммо мен ёлғизман”.

Президент 15 январ куни Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Асосий қонунга киритилган ўзгартиришларни эълон қилди. Ўзгартиришлар киритиш бўйича ишчи гуруҳ эртаси куни йиғилди ва бир ҳафта ўтгач, президентнинг тузатишлари биринчи ўқишда қабул қилинди. 10 март куни иккинчи ўқишдан олдин Конституцияга қарийб 400 та ўзгартириш киритилди.

Қонун лойиҳаси учта қисмдан иборат: Конституцияга киритилган ўзгартиришлар, ўзгартиришлар бўйича Россия томонидан овоз бериш тартиби ва ниҳоят қонуннинг кучга кириши тартиби.

Янги конситуция кучга кириши билан Путиннинг аввалги сайланган президентлик муддатлари “тозаланади”. Бу эса Владимир Владимировичга яна 16 йил мамлакат тепасида қолиш имконини беради.

Конситуцияга нималар қўшиляпти

  • Собиқ президент дахлсиз бўлади. Унинг дахлсизлик ҳуқуқи импичмент жараёни билан бекор қилиш мумкин.
  • Собиқ президент умрбод сенатор бўлиб қолади.
  • Рус халқи Россия давлати тузувчиси бўлиб қолади, рус тили эса давлат тили.

Эслатма! Wikipedia маълумотига кўра, Россияда 200 га яқин миллат ва элатлар истиқомат қилади.

“Худо”нинг номи тўғридан тўғри конституцияда зикр этилади: Минг йиллик тарих билан бирлаштирилган Россия Федерацияси, бизга идеалларини ва Худога ишончни, шунингдек, Россия давлатчилиги ривожининг меросийлигини етказган аждодлар хотирасини сақлаган ҳолда, тарихан шаклланган давлатчилик яхлитлигини тан олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан