Бишкек ҳокими (мери) Азиз Суракматов истеъфога чиқди.
Таъкидланишича, Азиз Суракматов бугун кетишини матбуот анжуманида расман эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти ҳокими истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзган эди. 6 октабр куни у ариза ёзиб, лавозимни тарк этди. Бироқ, 8 октябр куни у масофадан туриб ишлаганини таъкидлаб, ўз иш жойига қайтди.
Собиқ шаҳар ҳокими Нариман Тюлеев Бишкекнинг биринчи вице-мери лавозимига тайинланди. У Бишкек шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан расмий маъқуллангунга қадар мер лавозимида ишлайди.
Октябр ойининг бошларида Бишкекда мамлакат парламентига кирмаган партия тарафдорлари норозилик тўлқини юз берди. Намойишчилар сайлов натижаларини бекор қилишни ва иккинчи овоз беришни талаб қилишди. Натижада Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди. Садир Жапаров унинг вазифаларини бажармоқда.