Қирғизистон собиқ президенти ўғлининг ўлимига кокаин ва спиртли ичимлик сабаб бўлган

Қирғизистон собиқ президенти ўғлининг ўлимига кокаин ва спиртли ичимлик сабаб бўлган

Спиртли ичимликлар ва кокаин Қирғизистон биринчи президентининг ўғли Айдар Акаевнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда РенТВ маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.kz.

Асқар Акаевнинг 43 ёшли ўғли 6 февралга ўтар кечаси вафот этди. Унинг жасади Москва вилоятининг Рублево-Успенское шоссесидаги коттежли уйлардан бирида топилган.

Текширув давомида юрак фаолияти тўхтаб қолишига алкогол ва наркотикдан заҳарланиш сабаб бўлганлиги аниқланди.

Асқар Акаев - совет ва қирғиз давлат ва жамоат арбоби, 1990-2005 йилларда Қирғизистоннинг президенти. Ҳозирда у Россия пойтахтида илмий фаолият билан шуғулланмоқда.

 

Нурсултон Назарбоевнинг 29 ёшли набираси вафоти этди