Бишкекда фавқулодда ҳолат: президент шаҳарга ҳарбийларни киритишни буюрди

Бишкекда фавқулодда ҳолат: президент шаҳарга ҳарбийларни киритишни буюрди

Фото: 24.kg

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳрида 9 октябр куни соат 20:00 дан 21 октябр соат 08:00 гача фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ҳарбий қисмларни пойтахтга киритишни буюрди.

Хабар қилинишича, у "зўравонлик ҳолати ва оммавий тартибсизликлардан келиб чиқадиган одамлар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид билан боғлиқ ҳолда ва ... фақат фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, уларнинг хавфсизлиги ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, мавжуд сиёсий вазиятни зудлик билан барқарорлаштириш мақсадида амалга оширилади”.

Мамлакат Президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, Бишкек шаҳри ҳудудида 2020 йил 9 октябр соат 20:00 дан 2020 йил 21 октябр соат 08:00 гача фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги фармон билан ИИВ ўринбосари Алмазбек Орозалиев пойтахт коменданти этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, Бишкекда комендантлик соати жорий этилади.

Фармонга мувофиқ, Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штабига "назорат пунктларини ташкил этиш, қуролли тўқнашувларни бостириш, қонунийлик ва тартибни муҳофаза қилишни таъминлаш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун Бишкек шаҳри ҳудудига ҳарбий техника билан қўшинларни олиб кириш" буюрилган.

Душанба куни Қирғизистонда 4 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига рози бўлмаган омманинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг, парламентда ўрин олмаган мухолиф партиялар тарафдорлари Президент маъмурияти жойлашган парламент биносини эгаллаб олишди. Тўқнашувларда 1,2 мингдан ортиқ одам жароҳат олди, бир киши ҳалок бўлди. Қирғизистон Бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. Президент Сооронбай Жээнбеков, матбуот котибининг сўзларига кўра, Бишкекда ва "вазиятни назорат қилади". У бир неча бор мухолифатни мулоқотга чақирган, аммо ҳозирча расмий музокаралар бўлмаган.

Мухолифат партиялари раҳбарлари мамлакатни бошқариш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш туздилар ва қамоқдан озод қилинган мухолифатчи Садир Жапаровни Бош вазир лавозимига тайинладилар. 6 октябр куни парламент фавқулодда йиғилишда унинг номзодини маъқуллади. Бир қатор мухолифатчилар ушбу тайинланиш билан рози бўлмай, ўзларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашларини туздилар ва Бош вазирларини сайламоқчи бўлишди. Шунингдек, улар президентга импичмент эълон қилинишини ва парламентнинг тарқатилишини талаб қилишди.