Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Бош котиби Ўзбекистонга табрик йўллади
20.03.2020 12:26,  
637

БМТнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш мамлакатимиз томонидан 50 мингга яқин шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилишига оид қонуннинг имзоланганини қўллаб-қувватлаган ва бу билан Ўзбекистонни табриклаган.

“Илгари фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни бериш орқали Ўзбекистон ҳар доим ҳам эътироф этилмайдиган ва заиф қатлам сифатида қараладиган аҳолининг шароитини яхшилаш йўлида катта қадам ташлади”, — дейилади баёнотда.

МАВЗУГА ДОИР: Президент Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунни имзолади (видео)

БМТ Бош котиби мазкур қонунни бутун дунёда 2024 йилга бориб фуқаросизликка тўлиқ барҳам бериш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатларга Ўзбекистон томонидан қўшилган катта ҳисса сифатида баҳолади.

“Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ўн йиллик ҳаракатларга ўтиш арафасида турган бир пайтимизда, ушбу воқеа Ўзбекистон ҳеч кимдан ортда қолмаслигининг қатъий исботи бўлди, дейишимиз мумкин”, — дея якунланган БМТ сайтида эълон қилинган баёнот.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистон Гаага конференциясига қўшилди. Бу бизга нима беради?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан