Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 мартдаги Фармонига асосан Шавкатжон Жўраевич Рахимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Ш.Рахимов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.