Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бойқўнғирдаги ракета парвози Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир қиладими?
23.10.2019 17:36,  
689

“Ўзгидромет” Қозоғистонда жойлашган Бойқўнғир космодромидаги ракета парвози Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир қилиши ёки қилмаслиги ҳақида маълумот берди.

Хабарда ёзилишича, Бойқўнғирда амалга ошириладиган ракета парвозлари Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир қилади, деган фикрлар анчадан бери мавжуд. Ушбу фикр тарафдорлари об-ҳаво ўзгаришлари ракета парвозлари билан тўғри келгани тўғрисида кўп мисоллар келтиришлари мумкин, бироқ ҳеч қандай парвоз бўлмасада, об-ҳаво кескин ўзгаргани, ёки, аксинча, ракета парвозлари метеорологик вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатмагани тўғрисида индамайдилар.

“Шубҳасиз, ракета-космик техникадан фойдаланиш табиий муҳитга таъсир кўрсатади ва инсоният олдига ана шу таъсирни ўрганиш бўйича маълум вазифаларни қўяди. Экологлар, биологлар, тиббиёт ходимлари ўз соҳалари бўйича муаммони ўрганмоқдалар. Айниқса, ракета қисмлари ерга тушадиган ҳудудларда кўп тадқиқотлар ўтказилади. Бу тадқиқотлар космик фаолиятнинг атроф муҳитга сезиларли салбий таъсирини аниқламади. Шундай бўлсада, бу борада аниқ бир хулоса қилиш учун материаллар етарли эмас”, - дейилган хабарда.

Бироқ олимлар об-ҳаво шароитларининг шаклланиши учун “жавобгар” бўлган глобал атмосфера жараёнларига, шунингдек, иқлим ўзгаришларига ракета ташувчилар парвози таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида якдилдир. Фақат булутлар, туман, музликлар ёки қор қопламига сунъий таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган парвозлар бундан мустасно.

Ракеталар парвозининг атмосферага таъсир этиш кўламини об-ҳаво ўзгаришларига сабаб бўладиган синоптик объектлар кўлами билан солиштириб бўлмайди. Агар космик парвозларни об-ҳаво нуқтаи назаридан муҳокама қиладиган бўлсак, бунда авваламбор сунъий йўлдошлар ёрдамида олинадиган бебаҳо метеорологик маълумот тўғрисида гапириш керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан