Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорога туркиялик журналист ва блогерлар, туристик фирмалар раҳбарлари ва дин арбоблари ташриф буюрди
1.11.2019 11:25,  
176

31-октябрь куни Туркиянинг “Atlasglobal Airlines” авиакомпаниясига қарашли “Airbus-321” самолёти Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейсни амалга оширди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда. Туркиянинг “ Atlasglobal Airlines” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистоннинг “Grand Atlas Discovery” компанияси кўмагида йўлга қўйилган Истанбул-Бухоро биринчи чартер рейси Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Чартер рейснинг илк йўловчилари туркиялик журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, қатор дин арбоблари ва олимларини ўзида жамлаган.

“Қардош Ўзбекистонга келганимиздан жуда бахтиёрмиз. Туркиядан қарийб 25 нафар туроператор ва 100 га яқин меҳмон билан Истанбул-Бухоро биринчи чартер рейсида парвозни амалга оширдик. Туркияда Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, маънавиятини кўриб баҳраманд бўлиш учун бу ерга келишни истайдиган инсонлар жуда кўп. Чартер рейс масаласи ҳал бўлганида 100 – 110 нафар йўловчи рўйхатимизга қўшилиш истагини билдирди. Биз бугун уларни Бухорои шарифга олиб келдик. Бизни тантанали кутиб олишганидан бошимиз кўкка етди. Тарихий меросга тўла Бухорони қардош турк халқи келиб кўриши жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз туроператор сифатида Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сони ошириш масаласида қўлимиздан келган барча ишларни қилишга тайёрмиз. Саёҳат харажатлари муҳим омиллардан биридир, у ҳамёнбоп бўлгани сайин туристлар сони ортиб бораверади. Юртингиздаги бундай ислоҳотлардан жуда хурсандмиз”, - деди “Учбей” туристик компанияси раҳбари Муҳаммад Гулсерен.

Маълумот учун: “Учбей” туристик фирмаси идораси Анқарада жойлашган бўлиб, у Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда “TÜRSAB” Туркия саёҳатлар агентликлари бирлашмасининг рухсати асосида иш олиб боради. Туркияда 11 мингга яқин тур агент фаолият юритади, уларнинг бир қисми “А” тоифасидаги агентликлар бўлиб, хорижий саёҳатларни уюштириш ҳуқуқига эгадир. “Учбей” туристик фирмаси ҳам мана шундай ҳуқуққа эга. Ташкилот 1998 йилдан бери Ўзбекистонга саёҳатларни ташкиллаштириб келади. Айни дамда, туркиялик меҳмонлар Бухоро вилоятининг қадимий ҳамда диққатга сазовор масканлари бўйлаб саёҳат қилишмоқда.

Навбатдаги чартер рейс 4 ноябрь куни Истанбул-Самарқанд йўналишида амалга оширилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан