Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича Президент қарори қабул қилинди. Келаси йилдан нималар ўзгаради?
10.12.2019 10:16,  
895

Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва давлат органлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, давлат органлари ва ташкилотларида эскирган бюрократик усулларда иш юритиш, ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш даражасининг пастлиги, қоғозбозлик ҳажмининг юқорилиги, шунингдек, амалий аҳамиятга эга бўлмаган кўплаб йиғилиш ва мажлислар ўтказиш амалиёти сақланиб қоляпти.

2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари чиқариб ташланади:

– технологик, ўрмон-мелиорация, агротехник, гидротехник, санитария-техник тадбирларни келишиш;

– бузилиши учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, жамоат тартибини сақлаш масалалари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек, табиий офат ва эпидемиялар билан курашиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;

– атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг турғун манбалари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган шартлар ва талаблар бузилиши билан боғлиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш;

– ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;

– бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари 2-иловада назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди;

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.

Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзолар билан таъминлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси вақтни тўғри ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш технологиялари (time management), бюрократия, қоғозбозлик ва йиғилишлар ўтказиш амалиётини бекор қилиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиб, Академия ва унинг филиалларида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун курсларни келишилган муддатларда ташкил этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур қарор талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аниқланган қоидабузарликларни кенг ёритиш;

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш республика марказига давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида мазкур қарор талабларига риоя қилиш ҳолати бўйича аноним сўровномалар ўтказиш тавсия этилди.

Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклатилди.

Қарорнинг батафсил матни билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан