Чўкиб кетган қирғизистонлик аёлнинг жасади Ўзбекистонда топилди

Чўкиб кетган қирғизистонлик аёлнинг жасади Ўзбекистонда топилди

Жанубий-Фарғона каналига тушиб кетган 22 ёшли қирғизистонлик аёлнинг жасади топилди. 

Таъкидланишича, 22 июнь куни ўзбекистонлик қутқарувчилари аёлнинг жасадини топишди. Келаси кун жасад қариндошларга берилди.

Фожиа 20 июнь куни содир бўлди. Маълум бўлишича, келин соат 11:00 да каналга тушиб кетган. Куёв уни қутқараман деб сувга сакраган, унинг орқасидан яна бир йигит сувга тушди. Охирги сакраган йигит қирғоққа чиқишга муваффақ бўлди, бироқ эр-хотинни сув оқими олиб кетди.