Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






CNN: Ўзбекистон 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жой
24.12.2019 12:52,  
246

АҚШнинг нуфузли марказий телеканалларидан бири "CNN" сайти сайёҳлик мавзусида Ўзбекистонга оид янги мақола эълон қилди.

"Нега Ўзбекистон 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жой деб айтиляпти?” деб номланган мақолада Ўзбекистоннинг учта ўзига хос хусусияти тилга олинган: бетакрор ва яхши сақланган тарихий обидалари, оғизнинг сувини оқизадиган таомлари ва меҳмондўстлиги.

Instagram.com/Dotz Soh

Мамлакатнинг нисбатан хавфсиз экани, кўплаб давлатларга визасиз режим жорий қилингани ва қолган деярли барча давлатларга интернет орқали "e-visa" олиш имконияти яратилгани ҳамда сўнгги йилларда юз берган ислоҳотлар Ўзбекистонни 2020-йилда саёҳат қилиш учун энг яхши масканга айлантирган, дейилади мақолада.

Instagram.com/migrationology

Шунингдек, мақолада Ўзбекистоннинг бой тарихи ҳақида сўз бораркан, UNESCO номоддий маданий мероси рўйхатига кирган шаҳарларимиз – Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ҳам эслаб ўтилади.

“Самарқанд ва Бухоронинг улкан мақбара ва минораларидан тортиб Тянь-Шань тизма тоғларининг қорли чўққиларига қадар чўзилган бу минтақа гавжумлик ва тўполондан холи ҳудуд ”, - дейилади мақолада.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан