Давлатлар коронавирус пандемиясига тайёргарлик кўрмоқдалар — вирус Жанубий Америкага қадар етиб борди

Давлатлар коронавирус пандемиясига тайёргарлик кўрмоқдалар — вирус Жанубий Америкага қадар етиб борди

Пайшанба куни қатор ҳукуматлар коронавирусни пандемия даражасида деб эълон қилишга тайёргарлик кўришмоқда. Чунки бугун илк маротаба Хитойдан ташқарида вирус тарқалиши мамлакат ичкарисидаги даражадан ортиб кетди.

Австралия фавқулодда чораларни кўришни бошлади ва Тайван эпидемияни юқтириш хавфини энг юқори даражага кўтарди, бир кун ўтиб, АҚШ президенти Доналд Трамп вице-президент Майк Пенсни глобал соғлиқни сақлаш масалаларига жавобгар этиб тайинлади.

"Дунё тез орада коронавируснинг пандемик босқичига ўтиши ҳақида барча маълумотлар мавжуд", деди Моррисон Канберрада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Oxford Economics таҳлилчилари ҳисобига кўра, вирус пандемияга айланиши бутун дунёга $1,3 трлнга “тушади”.

Коронавирус олис Жанубий Америкага қадар етиб борди. Чоршанба куни яқинда Италиядан қайтиб келган 61 ёшли эркак Сан Пауло шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган. Ташхис Бразилияда миллионлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар мамлакатнинг катта шаҳарларига тўпланадиган пайтга тўғри келмоқда.

Коронавируснинг Яқин Шарқдаги ўчоғи Эроннинг Қум шаҳри ҳам кўп одам тўпланганлиги учун эпидемия марказига айланган эди.

Фонд бозорида Бразилия акциялари 7 %га арзонлади.

“Коронавирус қандай қилиб Жанубий яримшарга етиб келганига ҳали ҳам ақлимиз етмаяпти”, — деди мамлакат ССВ Луиз Энрике Мандетта.

Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатнинг мўътадил иқлими коронавируснинг кенг тарқалишига йўл қўймайди.