АҚШ ва Россия президентлари бугун, 7 июль куни Гамбургда ўтказилаётган G20 саммити доирасидаги норасмий учрашув пайтида учрашиб қолган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков икки сиёсатчи қўл сиқишиб, салом-алик қилгани ҳақида хабар берди.
«Улар ўзаро қўл сиқишиб кўришишди ва бир-бирларига тез орада алоҳида учрашув ўтказишларини айтишди», - деди Песков.