Эрдоғон: Эй Европа Иттифоқи, ўзингизгa келинг

Эрдоғон: Эй Европа Иттифоқи, ўзингизгa келинг

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европа Иттифоқи комиссияси томонидан ҳарбий ҳаракатдан тийилишга ва амалиётни тўхтатиш талабига жавоб қайтарди. Бу ҳақида Yeni Safak газетаси хабар бермоқда.

“Эй Европа Иттифоқи, ўзингизга келинг. Бизнинг айни вақтда олиб бораётган операциямизни ишғол ҳаракати деб таърифласангиз, ишимиз осон бўлади. Чегараларни очиб, 3,5 миллион нафар қочоқларни сизга юборамиз“ - деган Эрдўғон.

Маълумот учун, Туркия армиясининг асосий нишонига айланган курд ҳарбий кучларини АҚШ ва Европа Иттифоқи қўллаб-қувватламоқда. Операция бошланишидан олдин Трамп Вашингтон курдларга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатмаслигини маълум қилганди.

1594