Facebook янги хизматни ишга туширди

Facebook янги хизматни ишга туширди

Facebook компанияси ўз ижтимоий тармоғида танишув хизматини ишга туширди.

Ҳозирча ундан Шимолий ва Жанубий Америка, Жануби-Шарқий Осиё аҳолиси фойдаланиши мумкин. 2020 йил бошида Европага келади.

Янги хизмат Facebook Dating номини олди. Дастур ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, “кўпроқ ёқтирган ва бирлаштирадиган нарсалар: умумий қизиқишлар, воқеалар, гуруҳлар орқали севгини топишга ёрдам беради”.

Дунёниг 20 та мамлакатнинг (АҚШ, Аргентина, Боливия, Бразилия, Вьетнам, Гайана, Лаос, Канада, Колумбия, Малайзия, Мексика, Парагвай, Перу, Сингапур, Суринам, Тайланд, Уругвай, Филиппин, Чили, Эквадор) 18 ёшга тўлган фойдаланувчилари янги иловадан фойдаланиши мумкин.

2