Фарғонада уч ойлик чақалоқ коронавирусдан тузалиб кетди

Фарғонада уч ойлик чақалоқ коронавирусдан тузалиб кетди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 9 нафари Туркиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 11 нафари Фарғонадан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанддан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Энг ёши каттаси 61 ёшда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 582 нафар бемор тўлиқ соғайди.