Филиппиндаги портлашларда тўққиз киши ҳалок бўлди

Филиппиндаги портлашларда тўққиз киши ҳалок бўлди

Фото: CNN

Филиппин жанубидаги Холо шаҳрида иккита портлаш натижасида камида 9 киши ҳалок бўлди ва 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Хабарга кўра, биринчи портлаш соат ўнда озиқ-овқат дўкони яқинида, иккинчиси эса бир соат кейин черков ёнида, биринчи воқеа содир бўлган жойдан 70 метр нарида бўлган.

Straight Times газетаси ўз навбатида биринчи портлаш шаҳар майдонидаги офис биноси олдида тўхтаб турган армия юк машинаси ёнида содир бўлганлигини хабар қилди. Натижада беш аскар ҳалок бўлди. Вилоят ҳарбий махсус кучлари вакили Рех Пётнинг айтишича, ҳалок бўлган аскарлар маҳаллий ҳокимиятларга коронавирус пандемиясига қарши курашни мувофиқлаштиришда ёрдам бериш учун келган.