Тадбиркор Юрий Милнер Россия фуқаролигидан воз кечди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги аккаунтида эълон қилди.
Милнер 2014 йилда Россияни оиласи билан тарк этганини эслади, ва "бу ёзда биз Россия фуқаролигидан воз кечиш жараёнини расман якунладик", деб ёзган у.
2022 йилда Милнер Россиянинг Forbes рўйхатида 15-ўринни эгаллади, унинг бойлиги 7,3 миллиард долларга баҳоланди.
Шунингдек, у йил давомида энг бой рус миллиардерлари орасида журнал рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.
Олдинроқ, миллиардер Варданян Россия фуқаролигидан воз кечганлиги ҳақида хабар берган эдик.