Грузин қамоқхоналаридаги маҳбуслар чекишига қараб икки гуруҳга тоифаланмоқда. Грузиянинг жазони ижро этиш ва пробация вазирлиги сайтида бу ҳақда хабар берилди.
“Амалга оширилаётган ўзгаришдан мақсад чекмайдиганларни тамаки тутунининг зарарли таъсиридан эҳтиёт қилишдир”, дейилади ҳужжат матнида.
Грузия парламенти тамакига қарши қонунчиликка киритилган ўзгаришларни май ойининг охирида тасдиқлади. Унга мувофиқ мамлакатда тамаки ва тамаки маҳсулотлари истеъмолига босқичма-босқич янги чекловлар қўйилиб боради.