Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳукумат "Қамчиқ" довони орқали юк олиб ўтишни чеклашни режалаштирмоқда
3.01.2017 11:30,  
10

Ўзбекистон ҳукумати «Қамчиқ» довони орқали юк автомобилларининг баъзи турлари билан юкларни олиб ўтишга тақиқ қўймоқчи, деб ёзади Дарё нашри.

Вазирлар Маҳкамасининг «‘Автомобиль транспорти билан ‘Қамчиқ’ довони орқали юк олиб ўтишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига жойланди.

«‘Қамчиқ’ довони орқали эксплуатация муддати 25 йил ва ундан кўпроқ бўлган юк автомобиллари ва шатакчи автомобиллар орқали юклар олиб ўтиш 2017 йил 1-янардан тақиқлансин», — дейилади қарор лойиҳасида.

Шунингдек, битта етакловчи ўққа 11,5 тонна, иккиталик ўққа 20 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган автотранспорт воситалари билан «Қамчиқ» довонидан юк олиб ўтишни 2017 йил 1 июлдан ман қилиш таклиф этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан