Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазирлигининг бир қанча қўмондонлари алмашди
8.01.2020 10:47,  
1307

Генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич Ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг телеграмдаги расмий каналида хабар берилди.

Тайинловга қадар Б.Мирзарахимов Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

Полковник Адилов Бахрамбек Кахраманович Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Полковник Батыров Хасан Арзудинович Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Х.Батыров Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Худойназаров Шокиржон Абдумаликович Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Худойназаров Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан