Идлибда Суриянинг ҳаво ҳужуми натижасида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди (видео)

Идлибда Суриянинг ҳаво ҳужуми натижасида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди (видео)

ЛБН

Идлибнинг шимолий-ғарбида Сурия ҳукумат кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида камида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди.

Жума куни эрта тонгда Туркиянинг жанубий-шарқидаги Ҳатай вилоятида қурбонлар сони кўпайди, қочқинлар инқирози вужудга келиб можаролар авж олмоқда, деди вилоят ҳокими Раҳми Доған.

Туркия расмийларининг билдиришича, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб Идлибда 1709 нафар Сурия қўшинларининг аскарлари зарарсизлантирилган.

Aмалиётларда 55 танк, 3 вертолёт, 18 зирҳли техника ва режимга тегишли 6 ўқ-дорилар омбори ҳам йўқ қилинди.

Ушбу операцияларда Асаднинг режими нишонга олинган отишма дақиқалари ҳам ҳаводан кузатилган.

Турк кучларига қилинган ҳужумлар Идлибдаги баъзи мухолиф гуруҳларни қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукуматининг асосий иттифоқчиси Россия ва Туркия ўртасида кескин тангликни келтириб чиқарди.

Россиянинг Истанбул шаҳридаги консуллигида бир гуруҳ намойишчилар Россия ва Путинни Идлибдаги ҳужумларда айблашмоқда.