Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танлов эълон қилинди
7.12.2016 09:35,  
4

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 2 декабрь куни "Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Халқаро ижодий танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов бошчилигида ташкилий қўмита тузилди. Ташкилий қўмита 15 кун муддатда Халқаро танловнинг тадбирлар режаси, харажатлар сметаси, низоми, регламенти ва дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тақдим қилинган Халқаро танлов ҳамда унда иштирок этиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли хорижий ижодий ташкилотларга 20 кун муддатда етказади.

Ушбу танлов Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўтказилади.

ЎзА

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан