Жамшид Қўчқоров йилниинг энг яхши молия вазири бўлди

Жамшид Қўчқоров йилниинг энг яхши молия вазири бўлди

Британиянинг Global Capital нашри Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоровни Шарқий Европа ва Осиё ҳудудида йилнинг энг яхши молия вазири деб атади.

Ўзбекистонда, бир неча йиллик иқтисодий турғунликдан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ислоҳотларни Жамшид Қўчқоров ўзининг ишончли қўллари билан ҳаётга тадбиқ этмоқда, деб ёзади нашр.

Ўзбекистон молия вазири валюта курсларини эркинлаштириш, савдо чекловларини енгиллаштириш ҳамда мамлакатни халқаро облигациялар бозорига олиб чиқиш каби муҳим ислоҳотларни амалга оширди.

Ундан ташқари қўшилган қиймат солиғи миқдорини 15 %гача камайтирилди. Жамшид Қўчқоров айтишига кўра, ушбу чоралар республикада кўп босқичли ишлаб чиқариш занжирини яратишига хизмат қилади.

Натижада Ўзбекистон ЯИМи сўнгги йиллларда барқарор 5% дан юқори ўсиш даражасига кўтарилди, дейилган нашр хабарида.