Европа Лигаси финалида «Севилья» ва «Интер» клублари тўқнаш келишди. Жанговар ва шиддатли тарзда ўтган баҳсда Де Йонгнинг бош билан киритган тўплари ва Диего Карлоснинг суперголи андалусияликларга ғалаба келтирди. «Нерадзурри»нинг голларига Ромелу Лукаку ва Диего Годин муаллифлик қилишди.
Шу тариқа «Севилья» ўз тарихида 6-бор Европа Лигасида ғолиб бўлди.
Европа Лигаси, финал – Севилья – Интер 3:2
21 август, «РейнЭнергиШтадион»
Голлар: Де Йонг (12, 33), Карлос (74) – Лукаку (5, пенальти), Годин (35).