Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцина синовларини тўхтатиб туради

Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцина синовларини тўхтатиб туради

Фото:elements.envato.com

Американинг Johnson & Johnson компанияси коронавирусга қарши вакцинашнинг сўнгги босқичини тўхтатди. Бу ҳақда компаниянинг расмий веб-сайтидаги баёнотида хабар берилган.

"Биз COVID-19 вакцинаси бўйича номзодимизнинг барча клиник синовларида, шу жумладан глобал синовнинг учинчи босқичида, тадқиқот иштирокчисида тушунарсиз касаллик туфайли, дозани кейинги етказиб беришни вақтинча тўхтатдик", дейилади унда.

Энди шифокорлар беморнинг аҳволини текширмоқда. Барча керакли маълумотларни тўплагандан сўнг кўнгиллиларнинг соғлиғи тўғрисида қўшимча маълумотлар нашр этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентабрда Johnson & Johnson коронавирусга қарши эмлашнинг учинчи босқичини бошлади. Ушбу босқичда Аргентина, Бразилия, Колумбия, Мексика, Перу, АҚШ, Чили ва Жанубий Африка Республикасидан 60 минггача кўнгиллилар иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди. Компания вакцинанинг биринчи партияси келаси йил бошида пайдо бўлишини кутмоқда.

 

Johnson & Johnson компанияси 2021 йилда 1 млрд доза коронавирус вакцинаси ишлаб чиқаради