Қозоғистондан энг кўп пул ўтказмалари Россия ва Ўзбекистонга амалга оширилмоқда

Қозоғистондан энг кўп пул ўтказмалари Россия ва Ўзбекистонга амалга оширилмоқда

almaty.tv

2019 йилнинг январь-октябрь ойларида қозоғистонликлар жами 540,4 млрд. тенге халқаро пул ўтказмаларини амалга оширган ва бу пул маблағларининг ярмидан кўпи (53%) Россия ва Ўзбекистонга тўғри келади, деб ёзмоқда finprom.kz нашри.

Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида Қозоғистондан Россия Федерациясига 171,9 млрд. тенге пул ўтказилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10.2%га камдир. Иккинчи ўринда 119,6 млрд. тенге билан Ўзбекистон турибди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 24%га кўпроқ демак. Кейинги ўринларда Туркия (75,5 млрд.), Қирғизистон (70,5 млрд.) ва Хитой (28,7 млрд.)

Қозоғистонга пул юборилаётган мамлакатлар рўйхатини ҳам Россия бошқаряпти — 112,5 млрд. тенге. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (54,5 млрд.), Ўзбекистон (25,4 млрд.), Қирғизистон (24 млрд.), АҚШ (15,8 млрд.)