Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ коронавирус туфайли чекишни ташлашга чақирди
21.03.2020 14:06,  
532

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Гебреесус коронавирус пандемияси тарқалиши вақтида спирти ичимликлар истеъмоли ва тамаки чекишни ташлашга чақирди. Бу ҳақда ЖССТ раиси коронавирус пандемиясига бағишланган брифингда айтиб ўтган.

Тедроснинг сўзларига кўра, сигарет чекиш коронавирус касаллигининг оғир формасига олиб келиши мумкин. Шунингдек, у соғлом ва тўғри овқатланишга аҳамият беришга чақирди.

“Масалан, бир кунда 30 дақиқа давомида спорт билан шуғулланиш мумкин. Агар узоқ вақт давомида уйда ўтириб ишлашга тўғри келса, ҳар ярим соатда 3 дақиқалик танаффуслар қилиб туриш керак”, — дейди ЖССТ бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ташкилотнинг ўзи ҳамда Ўзбекистон ССВ ҳам алкоголь коронавирусга қарши курашмаслигини маълум қилган эди. Эронда эса, бир неча фуқаро коронавирусга чалинмаслик учун алкоголь ичиб, заҳарланиб вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан