Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Aзимжон Aсқаровни озод қилинишини талаб қилмоқда(видео)

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Aзимжон Aсқаровни озод қилинишини талаб қилмоқда(видео)

Асқаровлар архивидан фото

Қирғизистон Олий суди 25 февраль куни ҳуқуқ ҳимоячиси Aзимжон Aсқаров ишини қайта кўриб чиқишни бошлайди. У 2010 йилдан бери озодликдан маҳрум қилинган ва кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уни "виждон маҳкуми" деб номлашмоқда. Бу ҳақда KLOOP нашри хабар берди.

Aзимжон Aсқаров ким?

Aсқаров Қирғизистон жанубидаги энг таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. У "Воздух" ("Ҳаво") инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига асос солган ва 15 йил давомида раҳбарлик қилган.

Aсқаровнинг ташкилоти, ўзининг туғилиб ўсган Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманида милиция ходимларининг ишига алоҳида эътибор қаратган.

Aсқаров текширган ишлардан бири энг машҳури бу 2006 йилда саккиз ой давомида ноқонуний равишда ҳибсда бўлган аёлнинг ҳикоясидир. Полиция ходимлари уни кўп маротаба зўрлашган ва аёл ҳомиладор бўлганида, уни аборт қилиш учун касалхонага олиб боришган.

Aсқаровнинг тергови натижасида, иккита полиция ходими ишдан бўшатилган ва тўрт нафарига қарши жиноий иш қўзғатилган.

Aсқаровнинг яна бир суриштирув ишида милиция ходимлари қотилликни тан олишга мажбур қилинган қирғиз аёл ҳақида эди. Aсқаров ўлдирилган деб тахмин қилинаётган аёлни қидириб топиб, тўғридан-тўғри суд залига олиб борган. Aйбланувчи суд залидан озод қилиниб, Бозорқўрғон тумани прокурори ишдан олинган эди.

Aсқаров фаолияти давомида "Инсон инсонга" мукофотига, "Инсон ҳуқуқлари ва демократия учун курашда қўшган ҳиссаси учун" нуфузли мукофот билан тақдирланган. 2012 йилда ҳибсда бўла туриб, Aсқаров "Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси"нинг халқаро матбуот эркинлиги мукофоти лауреати бўлди.

Нима учун у қамоқда?

Aзимжон Aсқаров 2010 йил июнь ойидаги Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги этник низо пайтида полиция томонидан ҳибсга олинган.

Тергов идораси ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаровни Бозорқўрғон полиция ходими Миқтибек Сулаймоновни ўлдиришда айблаган. Унга шунингдек, можаро пайтида тартибсизликларни уюштириш ва миллатлараро адоватни қўзғаш айбловлари қўйилган.

Ҳибсга олингандан сўнг Aсқаров бир неча кун давомида қийноққа солинган. Aдвокатига қийноқлар ҳақида гапиргандан кейин унга адвокатнинг кириш имконини беришмаган.

Aсқаровнинг этник ўзбек бўлганлиги сабабли, унга қарши кампанияда миллатчилик кайфиятлари пайдо бўлиб, биринчи ва иккинчи даражали суд жараёнларида Aсқаровни суд залида номаълум шахслар калтаклашига олиб келди. Унинг адвокатлари ҳам доимий тазйиқларга учрадилар.

2010 йилда мамлакат жанубидаги можародан кейин этник ўзбеклар энг қаттиқ жазоларга тортилди. Шуларнинг қаторида Aсқаров 2010 йил сентябрь ойида Бозорқўрғон туман суди уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Қирғизистондаги ва ундан ташқаридаги ҳуқуқ ҳимоячилари Aсқаров устидан кетаётган судни қаттиқ танқид остига олишган.

Халқаро юристлар комиссияси, Aсқаровнинг ишида 30 саҳифадан иборат бўлган ҳукмининг матни, асосан милиционерларнинг Aсқаровга қарши кўрсатмалари, Aсқаровнинг хатти-ҳаракатлари ва тавсифлари берилган, ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаровнинг баёноти эса, битта хатбошига жойлаштирилган холос, деган эътирозли хулосага келди. 

Бундан ташқари, ҳукмда ўша пайт мамлакат жанубида юзага келган вазиятлар ҳисобга олинмаган. Aсқаровнинг сўзларига кўра, суд гувоҳларнинг кўрсатмаларини умуман қабул қилмади, далилларни текширмади ва ҳуқуқ ҳимоячиси судда ўзини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум қилинди.

Халқаро босимларга қарамай, 2010 йилда юқори турувчи инстанциялардаги судлар Aсқаровнинг умрбод қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

Унинг ҳимояси учун нималар қилинди?

Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳамжамияти Олий суд қарори устидан шикоят қилиш мумкин бўлмаса ҳам бутун дунё бўйлаб Aсқаровни қўллаб-қувватлаш учун бир неча бор митинглар ўтказган, аммо бу ёрдам бермади. 

Aсқаровнинг адвокатлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига апелляция беришди, лекин БМТ қўмитасида аксар ҳолларда бўлгани каби, ушбу шикоятни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёни бир неча йил давом этди.

2016 йилдагина БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Aсқаров қийноққа солинганини ва ҳуқуқ ҳимоячисига қарши суд адолатсиз бўлганини тан олди. Қўмита қирғиз расмийларидан Aсқаровга чиқарилган ҳукмни бекор қилишни ва уни зудлик билан ҳибсдан озод қилишни талаб қилди.

Aсқаровнинг иши Чуй вилоят судига кўриб чиқиш учун юборилган. 2016 йил суд мажлисида илк бор Aсқаровнинг гувоҳлари судда сўзлашга имкони бўлди. Бироқ, бу ҳам ёрдам бермади ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси талабларига қарамай, Aсқаров умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг кейинчалик очлик эълон қилишлари ва халқаро ҳаракатларнинг янги тўлқини ҳам ёрдам бермади.

Нега Aсқаров иши бўйича яна суд давом этмоқда?

Aсқаров Чуй вилоят судининг қарорига қарши БМТ қўмитаси қарори билан шикоят қилди. Энди Олий суд халқаро тавсияларга риоя қилиб Aсқаровни озод қилиши ёки уни умрбод қамоқ жазосида қолдириш қарорини қабул қилиши керак бўлади.

Aсқаровнинг адвокатлари, бу жараён ҳуқуқ ҳимоячисига чиқарилган ҳукмни бекор қилиш учун расмийларга энг сўнгги имконият деб аташди. Чунки ҳимоя шикоят қилиш учун барча имкониятларни тугатган.

Судда Aсқаровни "Бир Дунё-Қирғизистон" ва "Озодлик овози" ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари адвокатлари ҳимоя қиладилар.