Камаз ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган юк автомобилларини синовдан ўтказмоқда

Камаз ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган юк автомобилларини синовдан ўтказмоқда

Яндекснинг 2018 йилдан бери Россия йўлларида синовдан ўтказилаётган автоном енгил автомобиллар лойиҳасига Камаз ширкати ҳамда Москва автомобил йўллари техника давлат университети ҳам қўшилади. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда Ведомости хабар бермоқда.

Манбанинг айтишича, ҳозирда Камаз-4308 автоном (ҳайдовчи иштирокисиз мустақил ҳаракатланадиган) юк ташувчиси автомобил йўллари бўйича Россия давлат илмий марказида синовдан ўтказилмоқда.

Россия ҳукуматининг 2018 йил ноябр ойидаги қарорига мувофиқ, автоном режимда ҳаракатланадиган автомобиллар Москва ҳамда Татаристон йўлларида ҳаракатланиши мумкин.

Агар синовлар муваффақиятли якунланадиган бўлса, компания яқин келажакда катта ҳажмда автоном юк ташувчиларни ишлаб чиқаради ва минтақавий бозорларга етказиб беради.

Мавзуга доир: Самарқандда яна бир юк машина йиғув линияси ишга туширилди