Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда тиш оғриғи, ҳомиладорлик ва бошқа шошилинч вазиятларда машинадан фойдаланиш мумкинми?
14.04.2020 18:17,  
2204

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантин вазиятида стоматология хизматларидан қаерда фойдаланса бўлади? Ҳозирда барча стоматологиялар ёпиқ. Туман тиббиёт бирлашмасига бориш учун машина керак. Нима қилиш мумкин?

Тишим яллиғланган. Касалхонага пиёда боришим керак. Постдаги ходимларга исбот учун тишимни кўрсатаманми?

Жавоб: Бундай вазиятларда Тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Савол: Шошилинч тиббий вазиятларда шаҳарда шахсий автомобилда қандай ҳаракатланиш мумкин? Танишимнинг чақалоғида парапроктит касаллиги бор. Эртага СамПИ касалхонасига ётиши зарур. Улар минг хавотирда ўз машинасида боришмоқчи. Ҳар бир тўхтатган постга чақалоқ ярасини кўрсатиши керакми?

Жавоб: Папроктит Махсус комиссия қарорига кўра рухсат берилган вазиятлар рўйхатига киритилмаган. Демак, сиз шахсий машинангизда ҳаракатлана олмайсиз. Тез тиббий ёрдам хизматини чақиришингиз мумкин.

Савол: Оила боши шифокорни уйидан олиб келиб, операциядан сўнг яна уйига олиб бориб қўйиши керак. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин?

Жавоб: Шифокорни олиб келиш ва олиб бориб қўйиш тақиқланади. Сиз ҳудудий поликлиникага қўнғироқ қилишингиз зарур ва улар шифокор келиб-кетишини ташкиллаштиради.

Савол: Ҳомиладор аёл кесарча кесиш билан туғиши керак. У “Рисовой“да шифокор назоратида бўлган, лекин Чилонзорда яшайди. Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак, фақат дард бошланганда келишларини айтишди. Назоратида бўлган шифокорга бориш учун қандай йўл тутиш керак?

Жавоб: Сизнинг вазиятингизда, ҳомиладорликда тез тиббий ёрдам машинасини чақиришингиз мумкин. Шошилинч вазиятда шахсий автотранспортингиздан фойдалансангиз бўлади.

Асос — Республика махсус комиссиясининг қарорида келтирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ вазиятларда шахсий автомобилдан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги банд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан