Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Киевда Озарбайжонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш таклиф қилинди
2.10.2020 11:42,  
475

Украинанинг Олий Радасининг "Халқ хизматкори" (Слуга народа) партияси депутати (мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Зеленский ҳам шу партиядан - Sof.uz) Людмила Марченко Тоғли Қорабоғдаги оғир можароли вазиятда Киевнинг Озарбайжонни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда "Украина 24" телеканалига таяниб Газета нашри хабар бермоқда.

У минтақада бўлиб ўтаётган воқеаларни "ҳарбий вазият" деб атади.

“Украина бугун Озарбайжонни турли платформаларда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу келажакда керак бўладиган барча нарсалар учун ҳам ҳарбий, ҳам инсонпарварлик ёрдами берилади», - дея хулоса қилди Марченко.

Депутат, шунингдек, Украина расмийлари Бокуга "ҳуқуқий соҳада ҳам, ресурс соҳасида ҳам" ёрдам кўрсатаётганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу инсонпарварлик ёрдамидир.

Шунингдек, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олиши ва қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

Украина нега озарлар тарафида бўлмоқда

2014 йил Россия томонидан Украинага тегишли Қрим ярим ороли босиб олинганда, Озарбайжон МДҲдаги иттифоқчилиги ёки бошқа алоқаларига қарамай Украинанинг ҳудудий яхлитлигини дастаклаган ва Россия аннексиясини қоралаган эди. Украина ТИВ ҳам бунга тўхталди. 

"Украина ташқи сиёсатининг асосларидан бири бу давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашдир. Биз Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини халқаро миқёсда тан олинган чегаралар доирасида қўллаб-қувватлаганидек, биз ҳам Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватладик ва бу тамойил биз учун мутлақо ўзгаришсиз қолмоқда", - деди вазир.

Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги қанақа ўзи

Совет иттифоқи тарқалгандан кейин, кўп ўтмай, 1993 йили Россиянинг ҳарбий ёрдамига таянган Арманистон Тоғли Қорабоғни қўлга киритиш учун Озарбайжонга қарши урушга киришади. Натижада, Тоғли Қорабоғ босиб олинган ва уни Арманистон билан боғлаш учун орадаги Озарбайжон ҳудудлари ҳам Озарбайжондан тортиб олинган. Бу ҳаракат БМТ ва халқаро ҳамжамият томонидан агрессия деб баҳоланган.

Ҳозирги пайтда Озарбайжон ҳудудининг 20 фоизи арманилар қўлостида бўлиб, бунинг тахминан 10 фоизини Тоғли Қорабоғ, қолган 10 фоизини эса Озарбайжон тупроқлари ташкил қилади. Озарбайжон ҳудудий яхлитлиги тарикибига деганда айнан ўша 20% ҳудуд ҳам киритилган. Бу ҳақда сайтимиз колумнисти Бахтиёр Шоҳназар бу ерда батафсил тушунтирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан