Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ин ўз фуқароларига Янги йил муносабати билан қилган мурожаатида ядро тугмачаси ҳамиша столи устида туришини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Давлат раҳбарининг айтишича, расмий Пхенянда ядро қуроли борлиги сабаб АҚШ КХДРга қарши уруш бошлай олмайди.
Аввалроқ, Ким Жонг Ин Шимолий Корея миллий ядровий кучларини тузиб бўлганини эълон қилганди.