Кислород баллонлари ва унинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказмасдан импорт қилиш мумкин

Кислород баллонлари ва унинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказмасдан импорт қилиш мумкин

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (474-сон, 11.08.2020 й)мувофиқ, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатидан, жумладан, умифеновир, меглюмина акридонатсетат, ритонавир, циклоферон каби дори воситалари чиқарилиб, рўйхатга колхитсин, нистатин, флуконазол каби дори воситалари киритилди.

Шунингдек, эндиликда қуйидаги тиббиёт буюмлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан импорт қилиниши мумкин:

  • - инфузион ва шрпис насослари учун крайник, шприцлар ва магистраль узайтиргич линиялар;
  • - МСКТ учун шприц-колба ва магистраль узайтиргич линиялар;
  • - кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари;
  • - музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат;
  • - кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан бирга.

Ўзбекистонда COVID-19га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди (тўлиқ рўйхат)