Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалинганларда хотира пасайиши ҳам кузатиладими?
20.08.2020 11:27,  
298

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб берилди:

Савол: Коронавирус инфекцияси касаллигидан сўнг хотирам пасайганини сездим. Шунақа бўлиши мумкинми? Хотирам ўз ҳолига келадими, бунинг учун қандай муолажалар қилишим керак?

Жавоб: Мумкин. Касаллик ўрта ва оғир кечган бўлса тест натижалари манфий чиқиши бемор тезда олдинги ҳолатига келади дегани эмас.

Беморда тез чарчаш, ҳолсизлик, таъм ва ҳид билишни сезмаслиги, курак соҳасидаги оғриқлар, йўтал, депрессия ҳолатлари, хотирани пасайиши кузатилиши мумкин.

Касаллик енгил кечса ҳам асорати бўлади. Лекин барча аъзолар фаолияти секин-аста яхшиланади.

Асоратлар бир неча ҳафта ёки ой ичида йўқолиши мумкин, аммо баъзи одамларда бу узоқроқ вақт давом этиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Хотирани тезроқ олдинги ҳолига қайтариш учун қуйидагиларни тавсия этилади:

  • - жисмоний машқлар билан шуғулланинг. У мия фаолиятини тиклашга ёрдам беради;
  • - когнитив функцияни тиклашга янги қизиқишлар (хобби), жумбоқ машғулотлар, сўзли ва рақамли ўйинлар, хотирани тикловчи машқлар ва китоб ўқиш ёрдам беради;
  • - ўзингиз учун қилишингиз керак бўлган ишларни нечада ва қайси куни бажаришингиз ҳақида эслатиб туриш учун турли хил эслатмалардан фойдаланинг;
  • - масалан, бажарилиши керак бўлган ишларингиз рўйхатини тузиб ёзинг, турли эслатмалар ва телефон товушларидан фойдаланишингиз мумкин;
  • - режалаштирилган ишларингиз мураккаб ва ҳатто имконсиз бўлиб кўринмаслиги учун уларни алоҳида ҳаракатларга бўлишингиз керак;
  • - витаминга озиқ овқатлар, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан