Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга қарши курашишга қанча маблағ кераклиги айтилди
5.02.2020 12:22,  
1138

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш учун яқин уч ойда 61,5 миллион доллар керак бўлади. Бу ҳақда ташкилотнинг Женевадаги ижроия қўмитасида бўлиб ўтган 146-сессиясида маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, вируснинг тарқалишига қарши курашиш йўлида халқаро операцияларни мувофиқлаштириш учун 12 миллион доллар керак бўлади. Мамлакатларни эпидемияга тайёрлаш ва уларнинг тезкор аралашувини баҳолаш учун 45 миллион доллар маблағ зарур. Шунингдек, яна 4,5 миллион доллар тадқиқотлар ва инновация учун зарур.

МАВЗУГА ДОИР: Хитой банки коронавирусга қарши кураш учун рекорд даражада маблағ ажратади

Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Ухань шаҳрида номаълум вирус орқали пневмония юзага келгани ҳақида хабар берганди ва ташкилот бош директори вазиятни ўрганиш учун Хитойга борганди.

МАВЗУГА ДОИР: Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди (видео+фото) 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, бугунги кунга қадар Ўзбекистон фуқаролари орасида инфекция қайд этилмаганини маълум қилган эди. Мамлакат аэропортларида касалликка қарши хавфсизлик чоралари кўрилган, хусусан, Хитойдан қайтариб олиб келинган ўзбекистонлик талабалар аэропортнинг ўзидаёқ жиддий текширувдан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

МАВЗУГА ДОИР: ЖССТ коронавирус вакцинаси қачон топилишини маълум қилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан