Лукашенка Россия Беларуснинг муҳим стратегик ҳамкори эканини таъкидлаган ҳолда, Ғарб ҳам Беларус учун жуда муҳим эканини айтди. Беларус, Украина ва Россия ҳар доим умумславян маконида яшашини билдирган Лукашенка Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ислоҳ қилишга чақирди.
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг баёнотига кўра, Россиядагилар, беларуслар русларнинг югурдаги бўлишни хоҳламаётганларини тўғри тушунишлари лозим. Буни Минск Москвадан юз ўгириш ниятида, дея тушунмаслик керак, деб қайд этган Лукашенко.
Бу ҳақда давлат раҳбари Александр Лукашенко Миллий кенгашга мурожаатида маълум қилган, дебхабар қилмоқда «БелТА» агентлиги.
«Мен россияликлар, айниқса Россия раҳбарияти, биз уларнинг югурдаги бўлмаслигимизни яхши тушунишларини хоҳлардим. Биз — сиз билан бир уйда, аммо алоҳида хонадонда истиқомат қилаётган мустақил, суверен давлатмиз. Катта бўлмаган, кичкина, аммо ўзимизнинг хонадонда. Аслида, бу сўзларни Россиянинг ҳозирги президенти ҳам таъкидлайди», — дея Лукашенко сўзларидан иқтибос келтиради «Интерфакс» агентлиги.