Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«MAKTAB» тариф режаси - ҳар бир ўқувчи энг қулай шароитларда онлайн-таълим олади!
18.09.2020 10:07,  
465

Бошланғич таълим шахсни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнининг муҳим босқичи ҳисобланади. Жорий йилдаги вазият таълим олишнинг янги услуб ва шаклларини жорий этишга тарғиб этиб, ҳар қандай шароитда билим олиш мумкинлигини тақозо этмоқда. Мактаб ўқувчиларини масофавий билим олиши учун ахборот-таълим платформалари ресурсларининг мавжудлигини таъминлаш ҳозирги куннинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

Халқ таълими тизимини қўллаб-қувватлаган ҳолда, UZTELECOM онлайн усуллар орқали билим олиш учун энг фойдали ва сифатли хизматларни тақдим этади ҳамда ёш авлоднинг ривожланишида ўз ҳиссасини қўшади

Шу муносабат билан, UZTELECOM миллий оператори фақатгина Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг ўқувчиларига мўлжалланган янги «MAKTAB» тариф режаси ишга туширилганини маълум қилади.

«MAKTAB» тариф режаси - бу ўқувчилар учун 29 900 сўм ойлик тўлови эвазига 5000 МБ Интернет-трафик, тариф ичида 500 дақиқа (Ўзбекистон бўйлаб 200 дақиқа) ва 500 та SMS тақдим этадиган мобил алоқа абонентлари учун фойдали танловдир.

Бундан ташқари, абонент масофавий таълим учун ўқув ва ахборот платформалари ресурсларидан бепул фойдаланиш имкониятини, шунингдек ZiyoNET хизматининг абонент тўлови учун 50% чегирмани қўлга киритади.

Таълим платформаларининг тўлиқ рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

"MAKTAB“ тариф режаси абонентлари мобил интернетдан қулай фойдаланишлари учун махсус ТАЪЛИМ Интернет-тўпламларини арзон ва ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконига эга бўладилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «MAKTAB» тариф режасига уланиш ўқувчининг ота-онасини ҳужжатлари бўйича боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси асосида фақатгина Компаниянинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида амалга оширилади.

UZTELECOM – Миллий оператор.

«MAKTAB» тариф режаси ҳақида батафсил маълумот Компаниянинг расмий сайтида: www.uztelecom.uz

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан