Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Малайзия бош вазири ислом давлатларини Мьянмадаги мусулмонларни ҳимоя қилишга чақирди
19.01.2017 17:51,  
45

Reuters агентлиги хабарига кўра, Куала-Лумпур шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг шошилинч мажлисида сўзга чиққан Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Мьянмадаги вазиятни «гуманитар фожиа» деб атаган.

Бугун ИҲТга аъзо мамлакаталар вакиллари Малайзияда Мьянмадаги қувғинга учраган роҳингия мусулмонлари масаласи муҳокамаси учун йиғилишган. Мажлисда сўзга чиққан Малайзия бош вазири мянма ҳукуматини мусулмонларга қарши таъқибни тўхтатишга чақирган ва ислом давлатларини мазкур фожиага барҳам бериш учун ҳаракат қилишга ундаган.

«Қотилликлар тўхтатилиши керак! Аёллар ва қизлар хўрлаш тўхтатилиши керак! Қардошларимизни мусулмон бўлгани учунгина қатл қилиш бас қилиниши керак!», - деб айтган Малайзия бош вазири ўз нутқида.

Нажиб Раззоқ декабрь ойида қилган чиқишида Мьянма ҳукуматини мусулмонларга қарши генотсидни зудлик билан тўхтатишга чақирган эди. Мьянмада қуролли исёнчиларга қарши 9 октябрдан бери давом этаётган ҳарбий амалиётлар натижасида камида 86 киши ҳалок бўлган ва 66 минг киши Бангладешга қочиб ўтган.Мьянма армияси уйларга ўт қўйиш, аёлларнинг номусига тегиш ва оммавий қотилликлар амалга оширишда айбланган.

Мьянмада 1,2 миллиондан зиёд роҳингиямиллатига мансуб мусулмонлар яшайди. Улар мамлакат фуқаролигидан ва энг асосий инсоний ҳуқуқлардан маҳрум қилинган. Роҳингиялар ҳукумат мактабида таълим ололмайди, шифохонада тиббий хизматдан фойдаланолмайди ва мамлакат бўйлаб сафар қила олмайди. 2012 йилда буддавий аҳоли томонидан амалга оширилган қирғинда юзлаб мусулмонлар ҳалок бўлган, юз минглаб аҳоли қочқинга айланган.

Малайзия бош вазири ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларни «ҳеч нарса қилмасдан томошабин бўлиб туриш»дан қайтарган. «Уларни ўзлари дучор бўлган фожиадан қутқариш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилиш бизнинг бурчимиз», – деб айтган Нажиб Раззоқ мусулмон мамлакатлар вакиларига қарата.

Бош вазир Мьянмадаги мусулмонларга инсонпарварлик ёрдами етказиш учун 2,25 миллион доллар ажратилиши ва озиқ-овқат юклари жўнатилишини ҳам айтган. Маълум бўлишича, айни дамда Малайзияда 56 минг роҳингиялик қочқин паноҳ топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан