Малида ҳарбийлар мамлакатни уч йил давомида ўз вакили бошқаришини хоҳламоқда

Малида ҳарбийлар мамлакатни уч йил давомида ўз вакили бошқаришини хоҳламоқда

Малида ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар мамлакатда уч йиллик ўтиш даври эълон қилишни режалаштирмоқдалар. Бу ҳақда AFP агентлигига Ғарбий Африка Иқтисодий Ҳамжамиятининг делегациясига яқин бўлган вакил тасдиқлаган. Ўтиш даврида ҳарбийлар мамлакат раҳбариятини ўз блоки вакилига бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Малида уч нафар юқори мартабали офицерлар - генерал Шейк Фантамади Дембеле, полковники Диау ҳамда Мама Секу Леланта томонидан давлат тўнтариши уюштирилди. Мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейта ва ҳукумат аъзолари ҳибсга олинган. Давлат раҳбари истеъфога чиқишини эълон қилди.