Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Малика»даги соқол олиш амалиёти жуда ёмон ва шармандали иш эди. Буни қилганлар ўшандаёқ жазоланган – Бахтиёр Бобожонов
30.01.2020 20:37,  
8024

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида “Диний эътиқод эркинлигининг кафолатлари – очиқ фуқаролик жамиятининг муҳим асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда турли диний конфессия вакиллари, ИИВ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, дипломатик корпус вакиллари, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

МАВЗУГА ДОИР: «Худосиз терроризм: Марказий Осиёдаги радикаллашув ва унга қарши кураш моделларини қайта кўриб чиқиш»

Давра суҳбати якунлангач, масъуллар ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб берди. Sof.uz мухбири АҚШ элчихонаси ходимига қуйидагича савол берди:

“Ўзбекистон халқаро ҳамжамият тарафидан диний эркинликлар чекланган давлатлар рўйхатида эканлигини қайд этдингиз. Лекин бугунги суҳбатда фақат яхши тарафга ўзгаришлар бўлаётгани ҳақида гапиришди. Сизнингча, бизда [Ўзбекистонда] диний ҳуқуқ-эркинликликларни чекланишини нималарда кўришимиз мумкин?”

АҚШ элчихонаси вакили саволга “булар диний ташкилотларни рўйхатга олиш билан боғлиқ” дея жавоб берди. Мухбирнинг “фақат шу биланми” деган саволига элчихона ходими “йўқ, яна бошқалар ҳам бор” дея жавоб берди.

Шундан сўнг Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, исломшунос Бахтиёр Бобожонов мухбирга “сиз нимага шама қилаётганингизни тушуниб турибман, [Малика] бозоридаги йигитларни олиб кириб, соқолларини мажбурий олишганини назарда тутаётган бўлсангиз, бу жуда ёмон ва шармандали иш эди. Бу ишни қилганлар ўшандаёқ жазоланган, ҳаммада ҳам хато ва камчиликлар бўлади,” дея қўшимча қилди.

МАВЗУГА ДОИР: Ҳужжат кўрсатмаган орган ходимлари блогерни соқолини олишга мажбурлади

МАВЗУГА ДОИР: The Diplomat халқаро нашрида Ўзбекистондаги "соқолга қарши рейдлар" муҳокама қилинди

Давра суҳбатидан сўнг Sof.uz мухбири ушбу масалани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосаридан ҳам тасдиқлатиб олди. ИИВ расмийси Малика бозорида йигитларнинг соқолини мажбурий олганлар жазоланганини тасдиқлади ва энди ИИВ ходимлари томонидан бундай ноқонуний ҳатти-харакатлар қилинмаслигини айтди. Лекин, ваколатига кирмагани учун жазоланганлар кимлар эканлигини айтолмаслигини маълум қилди.

МАВЗУГА ДОИР: Фарғона вилояти ҳокими турк инсвесторининг соқолини олишни буюрди, кимлар депутат бўлишини очиқлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан